2023 йил 9-10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 25 июнь кунидаги 169-сонли буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг 2022 йил 17 декабрдаги 526-сонли буйруғига биноан Университетида Педагогика ва психология фанлари бўйича мустақил тадқиқотчиларнинг фаолиятини ўрганиш бўйича Мониторинг комиссияси ўз ишини олиб борди.
Мониторинг комиссияси томонидан ОАК нинг “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом” ҳамда “Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” бандлари талаблари асосида чет тили, ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонлар, таянч маълумоти ҳимоя қилаётган йўналишига мос келмаган тақдирда қўшимча имтиҳон топширганлиги; диссертация юзасидан олинган илмий натижалар асосида ОАК рўйхатидаги республика ҳамда халқаро илмий журналларда, республика ва халқаро миқёсдаги конференцияларда чоп этилган мақолалари сони; иш бажарилган ташкилот кафедраси муҳокамасидан ўтганлиги; нечта боб якунига етганлиги каби масалаларга ойдинлик киритиш учун 66 нафар мустақил излаунвчиларнинг ҳужжатлари ўрганилди. Шундан 15% мустақил изланувчиларнинг тадқиқотлари юзасидан амалга оширган ишлари 85%-100% тайёр бўлганлиги аниқланди. Мониторинг жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.