Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори ижроси юзасидан ҳамда “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” доирасида жорий йилнинг
27 октябрь куни Университет Тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкил этиш бўлими ташаббуси билан ҳудудий умумтаълим мактабларининг 100 га яқин ўқувчи-ёшлари учун “Миллий гвардия – ёшлар нигоҳида” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Ўқувчи-ёшлар курсантлар яшаш жойлари, таълим олишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди. Отлиқ-кавалерия марказига ташриф буюрган ўқувчи-ёшлар ўзгача таасуротларга эга бўлди. Оркестр жамоаси, қўл жанги ва фахрий қоровул гуруҳлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Шундан сўнг ўқувчи-ёшлар эътиборига ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар, ҳарбий либос намуналари, радиоалоқа воситалари кўргазмаси намойиш этилди.