Жамоат хавфсизлиги университети “Тилларни ўрганиш” кафедраси катта ўқитувчиси т.ф.н., доц. И.С.Усмонов жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон МТРК “Тарих” каналининг “Аслида қандай?...” кўрсатувида иштирок этди. Мазкур телесуҳбатда Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ходимлари ҳам иштирок этдилар. Кўрсатувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан юртимиз алломалари зиёратгоҳларини обод қилиш ва уларнинг бебаҳо илмий мерослари ўрганиш бўйича амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Термизлик олимларнинг араб, форс, туркий тилдаги асарларининг ўзбек тилидаги замонавий нашрлари ҳам тақдимот қилинди.