Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Жамоат хавфсизлигини таъминлаш каф…

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Жамоат хавфсизлигини таъминлаш кафедраси профессори, юридик…

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Жамоат хавфсизлигини таъминлаш кафедраси профессори, юридик фанлар доктори, профессор И.Исмаилов, Давлат бошқаруви ва инсон ҳуқуқлари кафедраси доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) С.О.Юлдашев ва Махсус ҳуқуқий фанлар ва ҳарбий дипломатия кафедраси доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, подполковник М.И.Махсадовлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан Фарғона шаҳридаги “Шодиёна” МФЙдаги маҳалла еттилиги бўлган маҳалла раиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар бўйича маслаҳатчи, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, солиқ ва ижтимоий ҳимоя ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.
МФЙ фаолияти билан танишиш жараёнида маҳалла еттилигига амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳаллабай, фуқаробай самарали ишлаш, маҳаллада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тизимли ва кенг қамровли олиб бориш билан боғлиқ қўшимча консултациялар берилди.

239
Chop etish
Text to speech