Жорий йилнинг 10-ноябрь куни “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш” кафедраси ташаббуси билан Жамоат хавфсизлиги университети 3-босқич “Йўл-патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти” йўналиши 132-ўқув гурухи курсантлари билан “Маъмурий жавобгарлик” фанидан “Мъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни таъминлаш чоралари” мавзусида Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Шайхонтохур тумани Қўриқлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари катта лейтенант Исматов Алишер Шарофиддин ўғли томонидан маҳорат дарси ташкиллаштирилди. Машғулот давомида курсантларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизмати томонидан бугунги кунда Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби, ишларни юритишда таъминлаш чораларини қўллаш асослари ва муддатлари шунингдек, Миллий гвардия харбий хизматчи (ходим)лари томонидан бажариладиган ҳаракатлар кетма-кетлиги бўйича Миллий гвардия ваколатига берилган МЖтКнинг моддалари бўйича маълумотлар берилди. Бундай амалий машғулотлар курсантларнинг олган назарий билимларини амалиёт билан уйғунлигини боғлашга ҳамда бевосита келгуси хизмат фаолиятларида ижобий натижаларга эришишларига хизмат қилади.