Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Ўқув услубий бошқармаси ҳамда Қўриқлашни муҳандислик-техник таъминоти кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан “Қўриқлаш фаолиятини таъминлашнинг қўмондонлик-муҳандислик фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратура факультетида таҳсил олаётган магистрлар иштирокида жорий йилнинг 31 октябрь куни “SMART TEXNOLOGY SISTEMS” МЧЖ базасида “Интеграллашган қўриқлаш тизимлари” фани доирасида машғулот ташкил этилди. Мазкур машғулотда замонавий қўриқлаш техник воситаларининг имкониятлари ва истиқболлари бўйича маълумотлар олинишига эришилди.