Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йилнинг 28 июль куни “Ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати ҳамда бу борадаги устувор вазифалар”га бағишланган видеосилектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Миллий гвардияси ва Адлия вазирлигининг 2023 йил 30 сентябрдаги “Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда ҳудудий ички ишлар органлари, прокуратура ҳамда Миллий гвардия бўлинмалари ҳодимларининг билим ва кўникмаларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарорнинг 2-бандининг 3-хатбошисида кўрсатилган вазифалар ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Жамоатхавфсизлигини таъминлаш кафедраси профессори, юридик фанлар доктори, профессор И.Исмаилов, Давлат бошқаруви ва инсон ҳуқуқлари кафедраси доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) С.О.Юлдашев ва Махсус ҳуқуқий фанлар ва ҳарбий дипломатия кафедраси доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, подполковник М.И.Махсадовлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари иштирокида семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.