Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Меморандуми асосида Университетнинг “Иқтисодий фанлар” кафедраси ва Магисттатура факультети ҳамкорликда “Глобал климатик ўзгаришлар ва сув муаммолари” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ”Оролбўйи минтақасини ривожлантириш ва экология” қўмитаси раиси Алихонов Борий Ботирович иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Б.Б.Алихонов Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон 2030” Стратегияси устувор йўналишларининг III- йўналиши “Сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш” ҳақида гапириб, бугунги кунда экологик муаммолар ичида сув муаммоси Ўрта Осиё минтақасида кундан кунга тобора мураккаблашиб бораётганини айтиб ўтди. Бундан ташқари дунёда бўлиб ўтаётган иқлим ўзгаришлари, уларнинг салбий оқибатлари, климатнинг планетар ўзгариши Ўрта Осиёда сув холатини беқарор ҳавфларини ошиб боришига таъсир кўрсатиши ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этди.
Тадбир қизиқарли, савол-жавобларга бой тарзда ўтди.