Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида “Иқтисодий фанлар” кафедраси профессори М.С.Абдуллаева ташаббуси билан Миллий тикланиш демократик партияси, Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаменти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар парламенти билан ҳамкорликда “Миллий қадриятлар она тили билан сингади” мавзусида оммавий диктант ёзиш тадбири ўтказилиб, унда университетнинг 700 га яқин курсант ва талабалари иштирок этишди.
Ушбу ижтимоий акциядан асосий мақсад ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни кучайтириш, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда ва бошқа жамоат жойларида турли техник ёки бошқа сабаблар туфайли йўл қўйилган имло хатоларини тўғирлаш, бу борада фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш кабилардир. Шу билан бирга, айниқса таълим муассасаларида давлат тилига бўлган ҳурматни янада ошириш, ёшлар орасида билимимизни ҳурмат қилишга, ўзбек тилида бехато ёзишга доир тарғиботни янада кучайтириш мақсад қилинган.
Диктант ёзиш тадбири якунларига кўра ўн нафар талаба ва курсантлар ғолиб деб топилиб(1-ўрин 2 нафар, 2-ўрин 4 нафар, 3-ўрин 4 нафар), Миллий такланиш демократик партиясининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир давомида курсант ва талабаларнинг бадиий чиқишлари ҳам намойиш этилиб, турли хил тилга бағишланган совринли ўйинлар ташкил этилди.