28 октябрь куни “Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил эти…

28 октябрь куни “Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда ҳудудий прокуратура ҳ…

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Миллий гвардияси ва Адлия вазирлигининг 2023 йил 30 сентябрдаги “Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда ҳудудий ички ишлар органлари, прокуратура ҳамда Миллий гвардия бўлинмалари ҳодимларининг билим ва кўникмаларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарорнинг кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Жамоат хавфсизлигини таъминлаш кафедраси профессори, юридик фанлар доктори, профессор И.Исмаилов, Давлат бошқаруви ва инсон ҳуқуқлари кафедраси доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) С.О.Юлдашев ва Махсус ҳуқуқий фанлар ва ҳарбий дипломатия кафедраси доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, подполковник М.И.Махсадовлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 28 октябрь куни “Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда ҳудудий прокуратура ҳодимларининг билим ва кўникмаларини ошириш чора-тадбирлари” бўйича ўқув курси ташкил этилди.

265
Chop etish
Text to speech