Инсон ҳаётида тил билишнинг аҳамияти катталиги шубҳасиз. Айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг ўзбек тили билан бир қаторда хорижий тилларни, жумладан рус тилини билишлари иш фаолиятида турли имкониятларни яратади. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Тилларни ўрганиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари университет курсантлари ҳамда талабаларга рус, инглиз, хитой, араб, немис тилларини ўргатиб келмоқдалар. Курсантлар дарсдан ташқари вақтларда турли тиллардан ташкил этилган тўгарак ва қўшимча дарсларга қатнашиб, тил билиш даражасини аниқлаб берадиган тестларга тайёргарлик кўрмоқдалар. Жумладан, кафедранинг рус тили фани ўқитувчиси, педагогика фанлари номзоди, доцент Фарида Зикириллаевна Умарова 4-курсантлар батальони командири, подполковник Акрамов Жўрабек Мамасолиевич ҳамда 1-курсантлар батальони командири, подполковник Умрбек Адилбекович Бардиев, шунингдек гуруҳ командирларининг амалий кўмаги ва қўллаб-қувватлаши билан курсантларни 4 ой давомида рус тилининг 4 та нутқ тури ҳамда лексика ва грамматика юзасидан тайёрлади. Ушбу ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ, университетнинг 1-2-босқич курсантларидан 8 нафари Россия Федерациясининг М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетитининг Тошкент филиали қошидаги тест марказида рус тилини билиш даражасини аниқловчи ТРКИ-III тестини топшириб, С1 даражаси бўйича халқаро сертификатга эга бўлдилар.
- Рустамова Ширин – 132-гуруҳ – илмий раҳбари Умарова Ф.З.
- Тулкинбоев Сайёдбек – 132-гуруҳ – илмий раҳбари Умарова Ф.З.
- Бекмуродов Сарвар – 423-гуруҳ – илмий раҳбари Умарова Ф.З.
- Бекполатова Дурдана – 423-гуруҳ – илмий раҳбари Умарова Ф.З.
- Олимов Дониёр – 401-А-гуруҳ – илмий раҳбари Умарова Ф.З.
- Анваров Акбаршох - 401-А-гуруҳ – илмий раҳбари Умарова Ф.З.
- Салаев Иззат – 401-Б-гуруҳ – илмий раҳбари Умарова Ф.З.
- Туракулов Жўраёр – 424-гуруҳ – илмий раҳбари Латипов О.Ж.
Биз мазкур курсантларга кейинги ўқиш ва ишларида муваффақият тилаймиз. Салоҳиятли кадр бўлиб етишишларига умид боғлаймиз.