Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари таркибига қирувчи барча вазирлик ва идоралар ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун замон талаблари асосида, тил билиш даражаси камида Б1, Б2 бўлган юқори малакали офицер кадрларни ва ходимларни тайёрлашдан иборат.
Кафедрамизда юкори тажрибали профессор-укитувчилар таркиби машғулотларни олиб боради.
Куйидаги тиллар ургатиб келинмокда:
Ўқув-услубий ишлар соҳасида – ўқитишнинг инновасион методларидан фойдаланиб, барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича "инглиз тили, рус тили, Aраб тили, Хитой тили ва немис тили" фанларидан юқори малакали мутахассисларни шакллантиришга қаратилган ўқув ишларини ташкил етиш;
Илмий-методик ишлар соҳасида – ўқув жараёнининг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш, ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш, ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ўрганган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат унумдорлиги ва таълим сифати ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган замонавий таълим технологияларини жорий қилиш;
Илмий-тадқиқот ишлари соҳасида – мамлакатда амалга оширилаётган ҳар соҳадаги ислоҳотларининг устувор вазифалари, илғор жаҳон тажрибаси ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор йўналишларни, илмий-тадқиқот ишларини бажариш ва уларнинг натижаларини амалиётга тадбиқ етилишини таъминлаш;