Ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари кафедраси 2014 йил феврал ойида “Ахборот технологиялари” ва “ Алоқани ташқил қилиш” кафедралар асосида ташкил этилган. Ушбу кафедра Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти 2017 йилда ИИВ дан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ўтказилиши муносабати билан “Ахборот-коммуникация технологиялари” кафедраси номи билан қайта ташкил этилди. 2021 йил июль ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ахборот технологиялари” кафедраси номи иш фаолиятини олиб бормоқда.
Кафедра мақсади:
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун ахборот –коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали офицер кадрларни тайёрлаш, уларнинг касб маҳорати ва илмий салоҳиятини ошириш, соҳада мавжуд муаммоларга оид фундаментал ва амалиётга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқотлар натижалари асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
Кафедранинг вазифаси – курсантлар,талаба ва тингловчиларга соҳага оид назарий ва амалий масалаларини еча олишга етарли бўлган компьютернинг техник–дастурий таъминотларини эгаллашга ва уни амалиётда қўллашга ўргатишдан, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлашда кенг қўлланиладиган телекоммуникация тизимлари ва алоқа воситалари бўйича назарий ва амалий билимларини бериш, Ўзбекистон Республикаси МГ бўлинмаларида қўлланиладиган радиоалоқа воситаларидан ҳамда компьютер тармоқларидан фойдаланишни ўргатиш ҳамда уларни амалиётда тадбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
Шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, олий таълим муассасалари (турдош кафедралари), амалий органларининг соҳавий хизматлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда фаолиятига алоқадор ахборот алмашишни, шу жумладан электрон шаклда алмашишни, шунингдек бошқа ахборот алмашишни амалга оширади;
кафедра ўз фаолиятида фан ютуқларидан, замонавий технологиялардан ва ахборот тизимларидан фойдаланади;
кафедра шахсий таркибининг чет тили ва ахборот технологияларидан саводхонлигини ошириб боради, маданий-маърифий кечалар, учрашувлар ташкил этади ва ўтказади;
ўтказиладиган йиғилишларга бошқа кафедралар, бўлимлар, таркибий бўлинмалар ходимларини, олимлар, фан арбоблари, хизмат кўрсатган юристларни, шунингдек курсант (тингловчи)лар ва амалиёт ходимларини таклиф этиши мумкин;
кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби уч йилда камида бир маротаба амалий органларида ёки бошқа олий таълим муассасаларида малакасини ошириши ёки стажировка ўташини ташкил этади;
ўқув жараёнини такомиллаштириш мақсадида чет эл таълим ва илмий муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантиришда иштирок этади;
ўқув жараёнини ривожлантириш учун энг илғор профессор-ўқитувчиларнинг тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва янги педагогик инновация технологияларни татбиқ этади;
кафедра ўқув-моддий базасини яратиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб боради;
мутахассисликлари бўйича зарурий назарий билим ва амалий кўникмага эга бўлган юқори малакали мутахассисларни таълим жараёнига жалб қилади;
танишув ва иш ўрганиш амалиёти (стажировка)га, курс ишлари лойиҳалари, битирув малака ишларига, шунингдек курсант (тингловчи)ларнинг мустақил ишларига раҳбарлик қилади;
иқтидорли курсант (тингловчи)лар билан ишлаш, улар билан ўқув ва илмий-изланиш ишларини ташкил этади ва уларга раҳбарлик қилади, Республика фан олимпиадалари ва мусобақаларда қатнашишлари учун тайёрлайди;
ўқув-методик адабиётларни тайёрлаш, янги нашр этиладиган адабиётларга тақриз (хулоса)лар беради, шу жумладан чет эл олимлари билан биргаликда ҳаммуаллифлик қилади ҳамда таълим ва бошқа муассасаларнинг буюртмасига биноан зарурий ўқув-методик адабиётларни тайёрлашда қатнашади;
илмий-тадқиқот ишларини тасдиқланган режа асосида олиб бориш, кафедра аъзолари томонидан тайёрланган ва университетга келиб тушган диссертацияларни муҳокама қилади ва унинг натижаларини амалиётга татбиқ этади, тугалланган илмий ишларни нашр этишга тавсия қилади;
мутахассислик йўналишлари бўйича Миллий гвардия ёки Қуролли Кучлар тизимига кирувчи бошқа идоралар фаолиятининг долзарб муаммолари устида профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилишини ташкил этади ва унинг натижаларни ўқув жараёнига татбиқ этади;
ўқув-тарбия жараёнини амалиёт билан чамбарчас боғланган ҳолда ташкил этиш мақсадида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашишдаги долзарб муаммоларни илмий таҳлил қилади ва илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш юзасидан ишлаб чиқилаётган лойиҳалар бўйича амалиёт идоралари билан алоқа ўрнатади;
кафедрага бириктирилган катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил изланувчиларни илмий-тадқиқот олиб бориш жараёнини таҳлил қилиб боради;
ўқув-методик, илмий-тадқиқот, тарбиявий, маънавий-маърифий ва жамоат ишларига тааллуқли масалаларни муҳокама қилишда иштирок этади;
университетнинг, шунингдек республикадаги ҳамда хорижий олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналаридаги ўқув адабиётлардан фойдаланади;
ахборот ресурс маркази, ахборот-таълим портали, ўқув, илмий, ижтимоий-маиший, тиббий ва бошқа таркибий бўлинмаларнинг хизматларидан фойдаланади;
ўқитишнинг услуб ва воситаларини танлаш, ўқув-тарбиявий жараённи юқори сифатини таъминловчи илмий тадқиқот ишларини амалга оширади;
грантлар, илмий лойиҳалар, хўжалик шартномаларида иштирок этади;
Кафедра катта ўқитувчиси подполковник Б.Б.Хатамов “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси” бўйича инновацион тадқиқод конкурсида «Развитие научно-технического обеспечения безопасности объектов на многофункциональной технической основе» номидаги лойихаси билан иштироқ этиб Харакатлар Стратегиясининг бешинчи устувор йўналиши бўйича фаҳрли биринчи ўринга эга бўлиб 20.000.000 сўмлик грант қўлга киритилди.
Бундан ташқари Е.Б.Ташманов Белоруссия Давлат алоқа академиясининг “Проблемы инфокоммуникации” илмий журналининг таҳрир ҳайъати аъзоси ва Белоруссия Давлат алоқа академияси Кенгашининг 2019 йил 26 сентябр кунидаги 2-сонли баённомасига биноан илм ва таълим соҳасида илғор ютуқлар учун унга Белоруссия Алоқа академиясининг Фахрий профессор илмий унвони берилди.
2020 йил Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ахборот технологиялари” кафедраси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти “Ахборот технологиялари” ва “Телекоммуникация” кафедралари ўртасида ўқув, услубий ва илмий фаолиятни ривожлантириш соҳаси бўйича ҳамкорлик шартномаси қилинган.
2021 йил Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ахборот технологиялари” кафедраси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси “Қўшинлар кундалик фаолиятини бошқариш” кафедраси ўртасида ўқув, услубий ва илмий фаолиятни ривожлантириш соҳаси бўйича ҳамкорлик шартномаси қилинган.
ЧОП ЭТИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
Aхборот-коммуникацион технологиялари. Дарслик Н.Расулметов, Б.Б.Мўминов, Н.М.Каримов, СҲ.И.Ёлдашев. ЎР МГ ҲТИ, 2018 йил |
|
Механиканиг физик асослари. Ўқув қўлланма Х.Камилов, Ш.У.Aбдуллайев, М.Н.Расулметов ЎР МГ ҲТИ, 2018 йил |
|
Aхборот-коммуникацион технологиялари. Ўқув қўлланма Б.Ж.Саидбойев, М.Н.Расулметов, З.Ш.Aлимардонов ЎР МГ ҲТИ, 2018йил |
|
Aхборот хавфсизлги. Дарслик Н.Расулметов, Б.Ж.Саидбойев, Е.Б.Ташманов, М.A.Камилов, A.Хошимов ЎР МГ ҲТИ, 2019 йил |
|
Основы оптической связи. Дарслик Е.Б.Ташманов, С.И.Половеня ЎР МГ ҲТИ, 2019 йил |
|
Радиопередатчики и приемники. Дарслик Е.Б.Ташманов, Г.И.Мелянец. ЎР МГ ҲТИ, 2019 йил |
|
Aхборот хавфсизлиги. Ўқув қўлланма Б.Б.Мўминов, Н.М.Каримов ЎР МГ ҲТИ, 2019 йил |
|
Бошқаришни автоматик тизимлари асослари. Дарслик М.A.Камилов, Б.Ж.Саидбойев, И.И.Муракаев ЎР МГ ҲТИ, 2020 йил |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгаши тавсияси билан чоп этилган.
Патентлар:
Хатамов Б.Б., Мавлянкариев Б.А., Сайдахмедов Ш.М., Бобылев Ю.В., Насиров А.А., Пен А.Ю., Сабиров Э.Э. Ёнғин ўчирувчи моддани етказиш усули. Ўзбекистон Республикаси ихтиролар давлат реестрида 29.02.2012 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилди. № IAP 04479. |
|
Хатамов Б.Б., Мавлянкариев Б.А., Сайдахмедов Ш.М., Бобылев Ю.В., Насиров А.А., Пен А.Ю., Сабиров Э.Э. Ёнғин ўчирувчи моддали контейнерни улоқтирувчи қурилма ва контейнер. Ўзбекистон Республикаси ихтиролар давлат реестрида 29.02.2012 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилди. № IAP 04480. |
|
Хатамов Б.Б., Мавлянкариев Б.А., Джураев С.М., Бобылев Ю.В., Насиров А.А., Пен А.Ю., Сабиров Э.Э. Ёнғин хабарловчиси. Ўзбекистон Республикаси ихтиролар давлат реестрида 23.01.2013 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилди. № IAP 04653. |
|
Хатамов Б.Б., Мавлянкариев Б.А., Джураев С.М., Бобылев Ю.В., Насиров А.А., Пен А.Ю., Сабиров Э.Э. Ёнғин хабарловчиси. Ўзбекистон Республикаси ихтиролар давлат реестрида 07.03.2013 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилди. № IAP 04679. |
|
Хатамов Б.Б., Мавлянкариев Б.А., Шарипов Х.М., Бобылев Ю.В., Пен А.Ю., Сабиров Э.Э. Ёнғин ўчириш хусусиятига эга бўлган моддали контейнер. Ўзбекистон Республикаси ихтиролар давлат реестрида 09.04.2015 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилди. № IAP 05036. |
|
Хатамов Б.Б., Мавлянкариев Б.А., Шарипов Х.М., Бобылев Ю.В., Пен А.Ю., Сабиров Э.Э. Ёнғин ўчириш хусусиятига эга бўлган газли контейнер. Ўзбекистон Республикаси ихтиролар давлат реестрида 05.12.2016 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилди. № IAP 05316. |