Табиий илмий фанлар кафедраси

1990 йилда Собиқ иттифоқ ИИВ қошидаги Олий Курслар базасида Тошкент Олий Ҳарбий Техник Билим Юрти ташкил топди. Шу йилнинг декабр ойида “Умумилмий ва умуммуҳандислик фанлари” кафедрасига асос солинди. 

2002 йилдан  кафедра “Табиий ва техник фанлар кафедраси” деб номланди.  Кафедрада янги киритилган режалаштириш ва бошқаришни математик усуллари, амалий механика, кимё, кимё ва кимё технологиялари фанларига ўқув дастурлар ва мавзуий режалар ишлаб чиқилди ва дарслар йўлга қўйилди.

2017 йилдан ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техник билим юрти Ҳарбий-техник институти деб қайта ташкиллаштирилиши муносабати билан  кафедра “Табиий фанлар кафедраси” деб номлана бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15  апрелдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш  тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5077 - сонли қарори  асосида Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти “Табиий фанлар” кафедраси базасида ташкил етилган бўлиб Университетнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Кафедра мақсади:

Республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва Қуролли кучлар тизими учун юқори малакали рақобатбардош офицер кадрларни тайёрлаш, уларнинг касб маҳорати ва илмий салоҳиятини ошириш, соҳада мавжуд муаммоларга оид фундаментал ва амалиётга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқотлар натижалари асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Жамоада ўқиш жараёнига замонавий шакл ва усулларини тадбиқ етиш. Илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларини жорий қилиш. Ўқув машғулотларни малакали профессор – ўқитувчилар томонидан олиб борилиши. кафедра базасини замонавий зарур ўқув-методик қўлланмалар ва адабиётлар билан таъминлаш. Машғулотларнинг илғор интерфаол педагогик технологиялар ёрдамида ташкил етилаётгани курсантларнинг назарий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъминлаш.

Кафедра бошлиғи, ф.м.ф.н (PhD), Маматов Хусниддин Муфатхонович

Кафедра профессори, ф.м.ф.д (DSc), профессор Варисов Aзиз Кенжабойевич

Кафедра профессори ф.м.ф.д (DSc), доцент Хамдамов Исақжон Мамасалийевич   

Кафедра доценти, ф.м.ф.н (PhD), доцент Aбдуллайев Шавқиддин Убайдуллайевич

Кафедра катта ўқитувчиси, т.ф.н (PhD), Махмудов Қобилжон Aсқарович

Кафедра ўқитувчиси, ф.м.ф.ф.д (PhD), Aтамуратов Фаррух Шухратович 

Кафедра ўқитувчиси, ф.м.ф.н (PhD), доцент Карабайева Мунира Aбдуллайевна

Кафедра профессор - ўқитувчилари томонидан 30 дан ортиқ ўқув адабиётлар, жумладан 14 та дарслик, 22 та ўқув қўлланма, 4 та илмий монография чоп етилган, шунингдек бир қанча ихтиролар учун патентлар ва гувоҳномалар олинган.

Республика фан олимпиадаларида 2020-йил "Олий математика" фанидан 1-ўрин, 2021-йил "Физика" фанидан 1-ўринлар қўлга киритилди.

Кафедра Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан, шунингдек Тошкент давлат техника университетилари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаган. 

ЧОП ЭТИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

 

Aхборот-коммуникацион технологиялари. Дарслик

Н.Расулметов, Б.Б.Мўминов, Н.М.Каримов, СҲ.И.Ёлдашев. 

ЎР МГ ҲТИ, 2018 йил

 

Механиканиг физик асослари. Ўқув қўлланма

Х.Камилов, Ш.У.Aбдуллайев, М.Н.Расулметов 

ЎР МГ ҲТИ, 2018 йил

 

Aхборот-коммуникацион технологиялари. Ўқув қўлланма

Б.Ж.Саидбойев, М.Н.Расулметов, З.Ш.Aлимардонов 

ЎР МГ ҲТИ, 2018йил

 

Aхборот хавфсизлги. Дарслик

Н.Расулметов, Б.Ж.Саидбойев, Е.Б.Ташманов, М.A.Камилов, A.Хошимов 

ЎР МГ ҲТИ, 2019 йил

 

Основы оптической связи. Дарслик

Е.Б.Ташманов, С.И.Половеня 

ЎР МГ ҲТИ, 2019 йил

 

Радиопередатчики и приемники. Дарслик

Е.Б.Ташманов, Г.И.Мелянец.

ЎР МГ ҲТИ, 2019 йил

 

Aхборот хавфсизлиги. Ўқув қўлланма

Б.Б.Мўминов, Н.М.Каримов 

ЎР МГ ҲТИ, 2019 йил

 

Бошқаришни автоматик тизимлари асослари. Дарслик

М.A.Камилов, Б.Ж.Саидбойев, И.И.Муракаев 

ЎР МГ ҲТИ, 2020 йил

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгаши тавсияси  билан чоп этилган.

 

Патентлар:

Хатамов Б.Б., Мавлянкариев Б.А., Сайдахмедов Ш.М., Бобылев Ю.В., Насиров А.А., Пен А.Ю., Сабиров Э.Э. Ёнғин ўчирувчи моддани етказиш усули. Ўзбекистон Республикаси ихтиролар давлат реестрида 29.02.2012 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилди. № IAP 04479.

Хатамов Б.Б., Мавлянкариев Б.А., Сайдахмедов Ш.М., Бобылев Ю.В., Насиров А.А., Пен А.Ю., Сабиров Э.Э. Ёнғин ўчирувчи моддали контейнерни улоқтирувчи қурилма ва контейнер. Ўзбекистон Республикаси ихтиролар давлат реестрида 29.02.2012 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилди. № IAP 04480.

Хатамов Б.Б., Мавлянкариев Б.А., Джураев С.М., Бобылев Ю.В., Насиров А.А., Пен А.Ю., Сабиров Э.Э. Ёнғин хабарловчиси. Ўзбекистон Республикаси ихтиролар давлат реестрида 23.01.2013 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилди. № IAP 04653.

Хатамов Б.Б., Мавлянкариев Б.А., Джураев С.М., Бобылев Ю.В., Насиров А.А., Пен А.Ю., Сабиров Э.Э. Ёнғин хабарловчиси. Ўзбекистон Республикаси ихтиролар давлат реестрида 07.03.2013 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилди. № IAP 04679.

Хатамов Б.Б., Мавлянкариев Б.А., Шарипов Х.М., Бобылев Ю.В., Пен А.Ю., Сабиров Э.Э. Ёнғин ўчириш хусусиятига эга бўлган моддали контейнер. Ўзбекистон Республикаси ихтиролар давлат реестрида 09.04.2015 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилди. № IAP 05036.

Хатамов Б.Б., Мавлянкариев Б.А., Шарипов Х.М., Бобылев Ю.В., Пен А.Ю., Сабиров Э.Э. Ёнғин ўчириш хусусиятига эга бўлган газли контейнер. Ўзбекистон Республикаси ихтиролар давлат реестрида 05.12.2016 йилда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилди. № IAP 05316.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  • Олий математика фанининг асосий мақсадларидан бири – ҳозирги давр талабига жавоб берадиган юқори малакали, рақобатбардош ҳарбий мутахассисларни тайёрлашдир.
  • Иқтисодий ва техникавий кўрсатгичлар, улар устида олиб борилаётган кузатув натижаларини ҳарбий тизимда шакллантириш, уларга таъсир етувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлашда замонавий математик усуллар ва моделлардан фойдаланишнинг ўрни беқиёсдир. Шунинг учун ҳам, ҳарбий кадрлар тайёрлаш борасида Ўзбекистон  Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетидаги ўқув жараёнини ташкиллаштиришда амалий аҳамиятга ега бўлган математика фанига - моделлар ҳақидаги назарий фанга алоҳида еътибор берилмоқда.
  • Економетрика асослари фанини ўрганиш жараёнида ўқувчи ҳар қандай фикр, ҳар қандай модел фақат маълум бир хатолик еҳтимоллиги билан тўғри бўлиши мумкинлигига амин бўлади. Бу фикр ёки модел қанчалик аниқ бўлса, хатолик еҳтимоллиги ҳам шунчалик юқори бўлади. Хусусан,  иқтисодиётдаги ҳар қандай ўлчашлар, ҳисоблашларнинг маълум бир аниқликда амалга оширилиши ҳам бу фикрнинг яққол исботидан иборат бўлиб, бу економетриканинг фалсафий қимматини ифодалайди.
  • Иқтисодчилар учун математика фани халқ хўжалиги, техниканинг ривожланишида алоҳида ўрин егаллайди. У халқ хўжалиги , ҳарбий тизим ва техниканинг турли соҳаларида: жумладан, турли лойиҳаларни моделлаштиришда, башоратлаш жараёнида, катта меҳнат талаб қилинадиган иншоотларнинг лойиҳасини ҳисоблашда ва уларга кетадиган сарф-ҳаражатларни муқобиллаштиришда асосий восита ҳисобланади.
  • Ҳуқуқ соҳасида тизимли таҳлил фанини ўрганиш талабаларга шу фаннинг методологияси, асосий категориялари, тушунчалари, ривожланиш йўналишлари тўғрисида умумий тасаввурга ега бўлиш ва ҳуқуқ соҳасидаги ОТМларининг иқтисодий, сиёсий, ахлоқий ва табиий-илмий маъносини англаш имкониятини беради.
  • Материалшунослик фани қора ва рангли металлар металлургияси, қотишмалар назарияси, металларни механик синаш усуллари, конструксион материаллар, рангли металлар ва уларнинг қотишмалари, қаттиқ қотишмалар, металл ва қотишмаларнинг таркиби, структуралари, хоссалари, металлмас материаллар, нанотехнология, композицион материаллар, янги материаллар ва уларни олиш бўйича билим берадиган фан.
  • Муҳандислик графикаси фани конструкторлик ҳужжатлари ва уларни тайёрлаш, чизма чизишнинг назарий асослари, аксонометрик пройексиялар, график ишларни бажариш тўғрисида дастлабки маълумотлар, буюмларнинг тасвири, бирикмалар, ескизлар, машинасозлик чизмалари, резбали деталларнинг чизилиши ва уларнинг бирикмалари, резбаларнинг белгиланиши, електросхема елементлари, қурилиш чизмачилиги, бино қирқими чизмасини бажариш, компютер графикаси ва AutoCAD дастурини ишга тушириш каби мавзуларидан билим олинади.
  • Радиоматериаллар ва радио таркибий қисмлари фани ҳарбий хизматчилар учун аниқловчи ва қўриқловчи електрон тизимларининг техник воситаларини таъмирлашдаги аҳамияти; радиоматериаллар ва радио таркибий қисмларининг роли ва ўрни; радиоматериаллар ва радио таркибий қисмларининг умумий ва махсус вазифалари, уларнинг ечим йўллари; ҳарбий техникада ишлатиладиган асосий радиотехника мосламаларини ривожлантириш ва мунтазам равишда такомиллаштириб бориш; радиоматериаллар ва таркибий қисмларининг ривожланишини яхшилаш; аниқловчи ва қўриқловчи електрон тизимларининг елемент ва компоненталари бўйича кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш; мустақил равишда радиоматериаллар ва радио таркибий қисмлари бўйича махсус адабиётларидан фойдаланиш учун таълим олувчиларда ташкилий-услубий кўникма ва малакаларни шакллантириш каби масалаларни қамраб олади.
  • Физика фанини ўқитишдан мақсад - курсантларни физиканинг асосий қонунлари ҳамда назарий ва амалий масалаларни ечиш учун зарур бўлган физикавий тушунчалар билан таништиришдан, янгиликларни мустақил ўрганиб, унинг тадбиқларини ўзлаштира олишга ўргатишдан, курсантларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини ўстиришдан, ижодий изланишларга ва муҳандислик масалаларини физикавий тушунчалар ёрдамида баён қила билишига ўргатиш ҳисобланади. Фанни ўрганиш вазифаси - курсантларни физика фани тараққиёт йўллари ва унинг сўнги кашфиётлари билан таништириш, фан ютуқлари асосида ишлаб чиқаришни ривожлантириш йўлларини кўрсатиш, ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш, мустақиллик фаолиятларини такомиллаштириш тўғрисида тасаввурга ега бўлиши ҳисобланади.
  • Електр ва радиотехника асослари фани курсантларда материанинг бир кўриниши бўлган електромагнит майдон ва унинг ҳар хил қурилмаларида рўй берадиган жараёнлар, радиоелектроника елементларининг ва микросхемаларининг ишлаш принсипларини, елементлар базасининг тавсифларини ва ишлаш тартибларини, доимий ва ўзгарувчан ток кучайтиргичларининг асосий схемалари, телекоммуникация тизимларида ишлатиладиган аналог ва рақамли курилмалар турлари характеристикалари, уларнинг тузилиши, ишлаш принциплари ва улар ёрдамида яратиладиган мураккаб қурилмаларнинг технологик ва схемотехник хусусиятлари, радиотехник аппаратларидан фойдаланиш бўйича назарий ва амалий билимлар мажмуасини шакллантириш.
  • Умумий тиббий тайёргарлик фани курсантларда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича  назарий билимларини шакллантириш ва бунинг асосида амалиётда самарали қўллаш учун  кўникмаларни ҳосил қилиш. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ўз хизмат вазифаларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳар қандай вазиятларда, жумладан жанговор ҳолатларда ҳам, ўзига ва ўзгаларга биринчи ёрдам бериш усулларини ўзлаштиришларига еришиш.
Text to speech