Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси

Ўқув-услубий ишлар соҳасида – ўқитишнинг инновацион методларидан фойдаланиб “Миллий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш”, “Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” таълим йўналишлари ва “Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш” мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассисларни шакллантиришга қаратилган ўқув ишларини ташкил этиш;

илмий-методик ишлар соҳасида – ўқув жараёнининг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш, ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш, ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ўрганган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат унумдорлиги ва таълим сифати ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган замонавий таълим технологияларини жорий қилиш;

илмий-тадқиқот ишлари соҳасида – мамлакатда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларининг устувор вазифалари, илғор жаҳон тажрибаси ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор йўналишларни, илмий-тадқиқот ишларини бажариш ва уларнинг натижаларини амалиётга тадбиқ этилишини таъминлаш;

ташкилий-методик ишлар соҳасида – таълим сифатини баҳолаш, унинг таҳлилини олиб бориш, шунингдек бошқа ташкилий-методик тадбирларни самарали ташкил этиш;

маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар соҳасида – курсантлар, талабалар ва тингловчиларни маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш ва миллий қадриятларни ҳурмат қилиш, ватанпарварлик,  фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш, давлат ва жамият олдида ўз масъулиятини ҳис этиш, инсонпарварлик, миллатлараро тотувлик, адолат ва қонун устуворлиги мезонларини англаб этиш ва унга риоя этиш руҳида тарбиялаш;

илмий-педагог  кадрларни тайёрлаш, педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, уларнинг стажировкаси билан боғлиқ ишлар соҳасида – замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган кафедранинг бой интеллектуал ва илмий-педагогик маҳоратга эга илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш.

Text to speech