Илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш марказида М.М.Нурматов, А.К.Закурлаев, Н.И.Хайриев, М.Ш.Чориев, М.Т.Ахмедова, Д.Чинниев, Ш.Ф.Файзиев, О.К.Турғунов, Ш.Х.Зулфиқаров, Т.Т.Мадумаров, М.Аминжанова, Қ.Маткаримовлар – юридик фанлар доктори, М.Дж.Зиядуллаев, Д.Р.Махмудов, Г.Б.Нурмухаммедова, У.Р.Низаметдинходжаев, Х.А.Кучкаров, Х.З.Кучкаров, Э.О.Хомидов, А.Анорбоевлар - юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), А.Виноградов, Б.Хотамов, Е.Глуховлар - техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ҳарбий фанлар тармоғи бўйича С.Б.Рахмонов - ҳарбий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), М.И.Махсадов, Д.Х.Мамарасулов, М.И.Алимов, Ў.М.Давлетов, Х.М.Олимжоновлар - юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), И.Х.Кулдашев - техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Ғ.З.Икматуллаев - педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларига эга бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5077-сон қарори билан Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилиб, марказ Олий таълимдан кейинги таълим факультети мақомини олди. Факультетда ўқиш икки босқичда – таянч докторантура ва докторантура шаклида ташкил этилган. Ҳозирда факультетда қуйидаги ихтисосликлар бўйича таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилик шаклларида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланмоқда:
- 01.01.02 – Дифференциал тенгламалар ва математик физика;
- 05.01.06 – Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари;
- 05.04.02 – Радиотехника, радионавигация, адиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобиль, толаоптик алоқа тизимлари;
- 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи;
- 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси;
- 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ;
- 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи;
- 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи
- 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ;
- 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Хўжалик процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация;
- 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи;
- 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи;
- 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси
- 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича);
- 21.01.02 – Стратегия (жумладан Қуролли Кучлар бошқаруви, стратегик ёйилиш, стратегик операциялар (жанговар ҳаракатлар) ва уларнинг барча кўринишдаги таъминоти, давлатнинг ҳарбий хавфсизлиги аспектлари, ҳарбий сиёсатшунослик);
- 21.01.04 – Умумий тактика, Қуролли Кучлар кўринишлари, қўшин турлари ва махсус қисмлар бўйича (жумладан бошқарув ва жангнинг барча кўринишдаги таъминоти);
- 21.01.05 – Қуролли Кучлар қурилиши (жумладан Қуролли Кучлар турлари, Қуролли Кучлар фронт орти, қўшин турлари ва махсус қисмлар бўйича);
- 21.01.06 – Ҳарбий таълим ва тарбия, жанговар тайёргарлик, кадрларни танлаш ва жойлаштириш, қўшинларнинг кундалик фаолиятини бошқариш (жумладан Қуролли Кучлар турлари, Қуролли Кучлар фронт орти, қўшин турлари ва махсус қисмлар бўйича);
- 21.02.03 – Ҳарбий ҳуқуқ, халқаро ҳуқуқнинг ҳарбий муаммолари;
- 21.02.24 – Фуқаролар ҳимояси. Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш воситалари ва усуллари;
- 21.02.25 – Ҳарбий электроника, ҳарбий мажмуалар аппаратлари.
Университетда фаолият юритиб келаётган юридик фанлар бўйича илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш билан бир қаторда, Олий аттестация комиссиясининг қарори билан ҳарбий фанлар бўйича илмий даражалар берувчи ёпиқ Илмий кенгаш ташкил этилди ҳамда 12 та ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон қабул қилувчи комиссиялар ташкил этилди.
2017 йилдан буён Университетда 3 та фан тармоғидан жами 11 та ихтисослик бўйича 37 та диссертация ҳимоялари ўтказилди (31 нафари ҳарбий хизматчилар, 6 нафари хизматчилар).
Шу билан бирга олий таълимдан кейинги таълим факультетининг докторант ва мустақил изланувчилари томонидан 50 дан ортиқ монография, 70 дан ортиқ рисола, 1000 дан ортиқ илмий мақола, шулардан юздан ортиғи нуфузли хорижий илмий нашрларда чоп этилганини таъкидлаш лозим.
Шунингдек, ҳар йили ҳуқуқий, ҳарбий-техник, ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланишини долзарб муаммоларига бағишланган илмий мақолалар тўплами нашр этилиши йўлга қўйилган.
Тегишли ихтисосликлар, илмий-тадқиқот ўтказиш методикаси ва хорижий (инглиз ва немис) тили бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади. Факультет Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Ўзбекистон Республикаси ФВВ академияси, Тошкент давлат юридик университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ва бошқа олий таълим муассасалалари билан ҳамкорликнинг самарали йўлга қўйилгани илмий-тадқиқот ишларини самарали ривожланишига хизмат қилмоқда.