Ҳарбий ватанпарварлик маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси

Тутинган ота-оналарни болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва қонунчилик асослари билан таништириш;

Тутинган ота-оналарнинг болалар психологияси ва педагогикаси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш;

Тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш;

Тутинган ота-оналарни болаларни тарбиялаш, парвариш қилиш, соғлигини муҳофаза қилиш, унинг ижтимоий мослашуви, таълими ва ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ ота-оналик салоҳиятларини шакллантириш;

Тутинган ота-оналарнинг болани оилага қабул қилишга тайёрлик даражасини аниқлаш, болани оилага қабул қилиш шаклини танлашга ёрдам бериш, шунингдек, болани тарбиялаш ва ривожланиши билан шуғулланиш жараёнида дуч келиши мумкин бўлган муаммо ва қийинчиликларни англашга кўмаклашиш;

Тайёрлов курслари учун ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Халқ таълим вазирлигига тегишли тарбибда тасдиқлатиш;

Ўқув режа ва дастурларни мунтазам янгилаб бориш;

Дарсларни ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларидан, илғор педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил қилиш.

Text to speech