Махсус ҳуқуқий фанлар ва ҳарбий дипломатия кафедраси

   Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси учун жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва Қуролли Кучлар ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун ҳарбий дипломатия, юриспруденция фаолият соҳаларида малакали кадрларни тайёрлаш.

Бугунги кунда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 8 та дарслик, 10 та ўқув қўлланма ва 100дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК рўйхатидаги миллий ва халқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг мақсадли грант лойиҳалари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

  • Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Дастлабки тергов ва криминалистика”, “Криминалистик экспертизалар”, “Терроризм ва одам савдосига қарши курашиш”, “Тезкор қидирув ҳуқуқи фаолияти”, “Криминология” кафедралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси;
  • Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви;
  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги республика суд експертизаси маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси.

 

 

 

 

Text to speech