Жамоат хавфсизлигини таъминлаш кафедраси

Кафедранинг мақсади - мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталигига бўлган ҳар қандай таҳдидларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, шунингдек, замон талабларидан келиб чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қуролли Кучларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Қуролли Кучлар тизимига ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юқори даражадаги, малакали, маънан ва жисмонан йетук, салоҳиятли кадрларни йетиштириб чиқаришдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелъдаги “Жамоат хавфсизлигининг таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5077-сонли Қарорига асосан 2021 йил 3 июлъ куни ташкил етилган.

    Ўқув-услубий ишлар соҳасида – ўқитишнинг инновацион методларидан фойдаланиб бакалавриатиранинг “Юл-патрул хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти”, “Патрул-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти”, “Паспорт тизимининг ҳуқуқий таъминлаш” таълим йўналишлари ва магистратуранинг “Жамоат хавсизлигини ҳуқуқий таъминлаш” мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассисларни шакллантиришга қаратилган ўқув ишларини ташкил етиш; в илмий-методик ишлар соҳасида – ўқув жараёнининг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш, ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш, ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ўрганган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат унумдорлиги ва таълим сифати ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган замонавий таълим технологияларини жорий қилиш; илмий-тадқиқот ишлари соҳасида – мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий, банк-молия, инвестиция, солиқ-буджет, иқтисодий хавфсизлик ислоҳотларининг устувор вазифалари, илғор жаҳон тажрибаси ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор йўналишларни, илмий-тадқиқот ишларини бажариш ва уларнинг натижаларини амалиётга тадбиқ етилишини таъминлаш; ташкилий-методик ишлар соҳасида – таълим сифатини баҳолаш, унинг таҳлилини олиб бориш, шунингдек бошқа ташкилий-методик тадбирларни самарали ташкил етиш;

    Маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар соҳасида – курсантлар, талабалар ва тингловчиларни маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш ва миллий қадриятларни ҳурмат қилиш, ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга ега қилиб тарбиялаш, давлат ва жамият олдида ўз масъулиятини ҳис етиш, инсонпарварлик, миллатлараро тотувлик, адолат ва қонун устуворлиги мезонларини англаб етиш ва унга риоя етиш руҳида тарбиялаш;

    Илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, уларнинг стажировкаси билан боғлиқ ишлар соҳасида – замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган кафедранинг бой интеллектуал ва илмий-педагогик маҳоратга ега илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш;

ШАРТНОМАЛАР:

  1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти” кафедраси билан 2021 йилда 22 ноябрда тузилган.
  2. Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси билан 2022 йил 25 февралда тузилган
  • Кафедра янги ташкил етилганлигини инобатга олган ҳолда ҳозирги дамда ўтилаётган ва ўтилиши назарда тутилган фанлар бўйича дарсликлар тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги дамда кафедра ПЎТ томонидан:
  • Маъмурий жавобгарлик фанидан (ўзбек ва рус тилларида) дарсликлар тайёрланиб Олий таълим вазирлиги ҳузуридаги мувофиқлаштиривчу кенгашга гриф олиш мақсадида юборилган (муалифлар С.М.Селиманова, С.Р.Турсунова, У.Ш.Таллибаев);
  • Жамоат хавфсизлигини таъминлаш асослари фанидан (ўзбек тилида) дарслик тайёрланиб Услубий кенгашга тақдим муҳокамадан ўтказишга тайёрланмоқда (муаллифлар жамоасида кафедрадан С.М.Селиманова тайёрлаш жараёнида иштирок етган);
  • Персонал бошқарув фанидан (ўзбек тилида) дарслик тайёрланиб Олий таълим вазирлиги ҳузуридаги мувофиқлаштиривчу кенгашга гриф олиш мақсадида юборилган (муалиф Л.Р.Шаюсупова);
  • Диний ақидапарастлик, екстремизм ва фундаментализмга қарши курашнинг маънавиймаърифий асослари фанидан дарслик Ислом Aкадемиясида фаолият юритган ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган муаллифлар жамоасида Университет номидан кафедрада фаолият юритаётган кафедра доценти Д.Д.Юсупова иштирок етган.
  • ПАТЕНТЛАР:

    - 2022 йил 24 феврал куни Маъмурий жавобгарлик фанидан “Административная ответственность” электрон дарслик учун Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг дастурий маҳсулотлар давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами № DGU 14 726;

    - 2022 йил 17 март куни Маъмурий жавобгарлик фанидан электрон дарслик учун Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг дастурий маҳсулотлар давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган. Гувоҳнома рақами № DGU 15 036.

Text to speech