Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш кафедраси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5077- сон  “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси учун — жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун — хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш соҳаларида малакали кадрларни мақсадли тайёрлашни амалга ошириш мақсадида ташкил етилган.

Илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, уларнинг стажировкаси билан боғлиқ ишлар соҳасида - замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган кафедранинг бой интеллектуал ва илмий-педагогик маҳоратга ега илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш.

Ўзбекистон республикаси миллий гвардияси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар таркибига кирувчи барча вазирлик ва идоралар ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун тарбиявий-психологик таъминлаш соҳаси йўналиши бўйича профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан иборат.

ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ИСҲЛAР СОҲAСИДA - ўқитишнинг инновацион методларидан фойдаланиб тарбиявий-психологик таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассисларни шакллантиришга қаратилган ўқув ишларини ташкил етиш.

ИЛМИЙ-МЕТОДИК ИСҲЛAР СОҲAСИДA - ўқув жараёнининг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш, ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш, ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ўрганган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат унумдорлиги ва таълим сифати ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган замонавий таълим технологияларини жорий қилиш;

ИЛМИЙ-ТAДҚИҚОТ ИСҲЛAРИ СОҲAСИДA - мамлакатда амалга оширилаётган тарбиявий-психологик йўналишидаги ислоҳотларининг устувор вазифалари, илғор жаҳон тажрибаси ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор йўналишларни, илмий-тадқиқот ишларини бажариш ва уларнинг натижаларини амалиётга тадбиқ етилишини таъминлаш;

   ТAСҲКИЛИЙ-МЕТОДИК ИСҲЛAР СОҲAСИДA - таълим сифатини баҳолаш, унинг таҳлилини олиб бориш, шунингдек бошқа ташкилий-методик тадбирларни самарали ташкил етиш;

   МAъНAВИЙ-AХЛОҚИЙ ВA ТAРБИЙAВИЙ ИСҲЛAР СОҲAСИДA - курсантлар, талабалар ва тингловчиларни маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш ва миллий қадриятларни ҳурмат қилиш, ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, тарбиялаш.

Дарслик ва ўқув қўлланмалар учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган гувоҳномалар – 18 та

Дарслик ва ўқув қўлланмалар учун Интеллектуал мулк агентлигидан олинган гувоҳномалар – 5 та

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган монографиялар – 4 та.

Text to speech