Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқлари кафедраси

Ўқув-услубий ишлар соҳасида – ўқитишнинг инноватсион методларидан фойдаланиб “хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш”, “халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш”, “ҳуқуқ тартиботини таъминлаш (юриспруденсия)”,  “патрул хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти”, “патрул-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти”, “паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш” “юриспруденсия (фаолият турлари бўйича)” ва “қўриқлаш бўлинмаларининг қўмондонлик-тактик фаолияти” таълим ёʻналишлари ва мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассисларни шакллантиришга қаратилган ўқув ишларини ташкил этиш;

Илмий-методик ишлар соҳасида – ўқув жараёнининг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш, ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш, ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ўрганган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат унумдорлиги ва таълим сифати ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган замонавий таълим технологияларини жорий қилиш;

Илмий-тадқиқот ишлари соҳасида – мамлакатда амалга оширилаётган давлат-ҳуқуқий, конститутсиявий ҳуқуқий ислоҳотларнинг устувор вазифалари, илгʻор жаҳон тажрибаси ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор ёʻналишларни, илмий-тадқиқот ишларини бажариш ва уларнинг натижаларини амалиётга тадбиқ этилишини таъминлаш;

Ташкилий-методик ишлар соҳасида – таълим сифатини баҳолаш, унинг таҳлилини олиб бориш, шунингдек бошқа ташкилий-методик тадбирларни самарали ташкил этиш;

Тарбиявий ва мафкуравий ишлар соҳасида – курсантлар, талабалар ва тингловчиларни маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш ва миллий  қадриятларни  ҳурмат  қилиш,  ватанпарварлик,  фуқаролик  туйгʻуси,  багʻрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш, давлат ва жамият олдида ўз масъулиятини ҳис этиш, инсонпарварлик, миллатлараро тотувлик, адолат ва қонун устуворлиги мезонларини англаб етиш ва унга риоя этиш руҳида тарбиялаш.

Text to speech