Инсон ҳуқуқларини таъминлаш – олий қадрият!

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш – олий қадрият!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-46-сон Қарорининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг жорий йилнинг 20-27 феврал кунлари “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Мазкур ҳафталикни ўтказишдан асосий мақсад аҳолининг кенг қатлами орасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини, турли зўравонлик ва низоларнинг олдини олиш долзарб аҳамиятга эга эканлигини тушунтиришдан иборат. Ҳафталик доирасида ташкил этилаётган “Маънавият дарслари” ва “Ахборот соат”ларида университет ҳарбий хизматчилари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар, Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари ва ҳарбий қисмлари, ўқув марказлари ҳарбий хизматчи ва ходимлари фаол иштирок этиши таъминланмоқда. Шу билан бирга, Университет профессор-ўқитувчилари томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, ўрта мактаблар ва тумандаги Олий таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари, унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Қарор ижросини амалга ошириш бўйича Жамоат хавфсизлиги университети “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, унда «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув ва махсус курсларини жорий қилиш, «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар» миллий танловида иштирок этиш, Педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида инсон ҳуқуқларига доир фанларни (ўқув курсларини) жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга доир таклифлар ишлаб чиқиш, «Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари», «Инсон ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» туркум қўлланма ва рисолаларни тайёрлаш ва чоп этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бир сўз билан айтганда Президент Қарори ижросини таъминлаш борасида Университет томонидан мақсадли ишлар амалга оширилаётган бўлиб, бу энг аввало инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси доирасида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш борасида мақсадли чора-тадбирларнинг амалиётига хизмат қилади.

837
Чоп этиш
Text to speech