Мамлакатимизда миграция жараёнларини тартибга солишнинг ўзига хос миллий механизмларини жорий этиш кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Фуқароларнинг миграция жараёнларида конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тўғридан-тўғри бузиш ҳолларига барҳам бериш, бунга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш шахслар маълум бир географик ҳудуддан бошқа бир муайян ҳудудга кўчишида манфаатларини амалга оширишдаги сансолорликларни олдини олиш, уларни ҳимоя қилишни кучайтириш, миграция соҳасидаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни ечими бўйича ҳуқуқий асосланган ва муҳим амалий аҳамият касб этувчи таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Жамоат хавфсизлиги Университетида 2023 йил 31 январ куни «Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасининг долзарб муаммолари ва уларнинг ечимлари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Конференцияда муҳокама қилинган масалалар қаторида, миграция тўғрисидаги қонунни қабул қилишда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишга таклифларни ишлаб чиқиш, миграция ва фуқроликни расмийлаштириш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолияти билан шуғулланиш ваколати берилган органлар фаолиятини таҳлил этиш ва мавжуд муаммоларни атрофлича муҳокама қилиш, миграция соҳасидаги давлат бошқарувига ахборот комуникация технологияларини қўллаш, соҳани рақамлаштиришни ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш каби муҳим аҳамиятга эга масалалар кўриб чиқилди.
Ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижалари асосида ҳуқуқий ислоҳотларни ривожлантириш манфаати йўлида фаол фойдаланиш мумкин бўлган анжуман тавсиялари берилган, маъқулланди ва тасдиқланди.
Aнжуман самимий ва дўстона руҳда, шунингдек, конструктив мулоқот ва ўзаро ҳамжиҳатликка асосланган, ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда яна бир муҳим қадам бўлди.