Ўзбекистон Республикаси банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва пул-кредит сиёсати…

Ўзбекистон Республикаси банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари

Жорий  йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида “Иқтисодий фанлар” кафедраси томонидан “Ўзбекистон Республикаси банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари” мавзусида давра сухбати ўтказилди. Давра сухбатини Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон саноат-қурилиш” банкининг бош мутахассиси Сагдуллаев Бахтиёр Сайдуллаевич олиб борди. Мазкур давра суҳбатида Университет профессор-ўқитувчилари ҳамда Бакалавриат факультети курсантлари иштирок этди. Бахтиёр Сагдуллаев ўз маърузасида курсантларга банк тизимидаги молиявий-иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари, инфляцияни таргетлаш тизими, кредитлаш масалалари ҳамда истиқболда амалга оширилиши назарда тутилган ислоҳотлар, шунингдек бу борада Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб маълумотлар берилди.  Давра сухбати тақдимот асосида ўтказилиб, курсантлар ўзлари учун қизиқарли бўлган саволларга тегишли жавоблар олишди. 

663
Чоп этиш
Text to speech