Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!

Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!

Наврўз табиат уйғонишининг ёрқин рамзи ҳисобланади. Ушбу баҳорий байрам қалбларимизга қувонч бағишлайди ва инсонларни дўстликка, меҳр-мурувватга ва бирдамликка чорлайди. Aйнан шу муносабат билан миллий байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида Наврўз байрами умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳ ва юксак савияда нишонланди. Бу йилги Наврўз байрами ҳар қачонгидан ҳам ўзгача кайфият ва кўтаринки руҳда ўтказилди. Байрам арафасида университет биноси гуллар ва шарлар билан безатилди. Aнъанага кўра, таклиф қилинган фахрий меҳмонлар, университет ҳарбий хизматчи ва ходимлари, 22-сонли Меҳрибонлик уйи ҳамда 102-сонли Мурувват мактаб-интернати тарбияланувчилари учун байрам палови ва албатта сумалак ташкил қилинди. Байрамда болажонлар учун Камондан ўқ отиш, миллий кураш, турникка тортилиш, варрак учириш, оқ теракми кўк терак каби миллий спорт ўйинлари ташкил қилинди. Шунингдек, тадбирда курсантлар томонидан миллий таомимиз бўлган Палов ҳамда гўзал курсант қизларимиз томонидан эса баҳорий таомлар ҳамда салатлар тайёрлаш бўйича биринчилик мусобақалари ўтказилди. Шунингдек, байрам муносабати билан университет ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Тадбир давомида курсант ва талабалар томонидан миллий куй-қўшиқлар ва рақслар ижро етилиши барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Бир сўз билан айтганда, Наврўз байрами нафақат инсонлар, оилалар ва жамият учун, балки элу элатлар ва халқлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, тинчлик ва аҳиллик ғояларини улуғлаб, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаши билан ҳам ғоятда аҳамиятлидир.

489
Чоп этиш
Text to speech