Маълумки, 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинган. Олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлиги таълим-тарбия сифатини оширишнинг самарали йўлларидан бири ҳисобланади. Жорий йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг “Тилларни ўрганиш” кафедраси томонидан маҳорат дарси ташкил этилди. Маҳорат дарсини Тошкент амалий фанлар университети “Психология” кафедраси мудири, психология фанлари номзоди, доцент Саодат Меликузиевна Туйчиева олиб борди. Маҳорат дарсида “Тилларни ўрганиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари амалий машқларни бажариш жараёнида курсантларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, ички ва ташқи мотивациясини кучайтириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Машғулот давомида С.Туйчиева ўзининг бой педагогик тажрибасидан мисоллар келтириб, ўқув жараёнининг психологик муҳитини яхшилаш, талаба ва курсантларни объектив баҳолаш юзасидан тавсиялар берди. Маҳорат дарси иштирокчиларда кучли таассурот қолдирди ва бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказишга келишиб олинди.