ЭЪЛОН

ЭЪЛОН

«ЖАМОАТ ХАВФСИЗИГИНИ ТАЪМИНЛАШ: МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўйича

Жамоат хавфсизлиги Университетида 2022 йил 26 апрел куни соат 14:30да «Жамоат хавфсизигини таъминлаш: миллий ва хорижий тажриба» мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.

Конференцияда қуйдаги шоъбалар фаолият кўрсатади:

“Жамоат хавфсизлигини назарий-амалий, ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш: муаммо ва ечимлар.
“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш масалалари;
“Жамоат хавфсизлиги тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари;
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари: сиёсий, ҳарбий, ҳуқуқий, диний, ижтимоий, иқтисодий, экологик.
Конференциянинг расмий тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Шу билан бирга «Жамоат хавфсизигини таъминлаш: миллий ва хорижий тажриба» халқаро илмий-амалий конференция материалларини тўплам шаклда чоп этиш режалаштирилган бўлиб, конференция материалларига қуйидаги талаблар қўйилган:

    илмий мақола ва тезислар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий-амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, имловий хатоларсиз, мақола анкетаси билан тўлиқ тўлдирилган ҳолда тақдим этилиши лозим;

    маъруза матнлари Тимес Неw Роман шрифтида ҳамда 14 ўлчамдаги кегелда 1,5 интервалда, 4 бет (4 бетдан кам бўлмаслиги лозим) ҳажмда ёзилган бўлиши лозим;

    мақоланинг охирида алоҳида илмий-назарий аҳамиятга молик таклиф ва тавсия берилиши шарт;

матнни жойлаштиришда, саҳифанинг чегаралари: юқори ва пастдан  2,0 см, ўнгдан   1,5 см, чапдан  3,0 см. ўлчамда белгиланади;

аннотация ва калит сўзлар (уч тилда ўзбек, рус ва инглиз тиллари)

    маъруза тезислари электрон вариантда РТФ форматида тақдим этилади;

    мақола мавзуси бош ҳарфларда ёзилади, бир интервалдан сўнг ўнг тарафда муаллиф(лар)нинг илмий даражаси ва унвони, исм ва фамилияси, иш жойи, лавозими, электрон почтаси кичик ёзувларда тўлиқ кўрсатилади ва яна бир интервалдан кейин Таб ёрдамида авзас қўйилиб, матн ёзилади.

Муаллифлар мақола ва тезисларда келтирилган ҳолатлар, статистик маълумотлар, исмлар, географик номланишлар ва бошқа маълумотларнинг аниқлиги учун маъсул ҳисобланадилар.

    Электрон матнлар 2023 йилнинг 16 апрелигача  99-876-24-41 телефон рақами ва таллибаевумид@gmail.com электрон манзил бўйича қабул қилинади. Барча талабларга жавоб берган маъруза матнлари тўплам шаклида чоп этилади. Экспертизадан ўтмаган, кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

790
Чоп этиш
Text to speech