Амир Темур буюк саркарда ва давлат арбоби

Амир Темур буюк саркарда ва давлат арбоби

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси, “Жиноий ҳуқуқий фанлар” кафедраси ва Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорлигида жорий йилнинг 6-апрель куни “Амир Темур буюк саркарда ва давлат арбоби” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда юртимизнинг таниқли темуршунос олимлари, Амир Темур шахси ва фаолияти, маънавий меросини тадқиқ этаётган бир қатор етакчи тадқиқотчилар шуниндек, элимиз ардоғидаги халқ артистлари иштирок этди. Мазкур илмий анжуманда профессор ҳамда тарихчи олимлар томонидан “Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни”, “Амир Темур илм фан ва маданият ҳомийси”, “Амир Темурнинг ҳуқуқий қарашлари” мавзуларида маърузалар тингланди. Маърузалар давомида Амир Темур сиймосининг Ўзбекистон давлатчилигини бунёд этишда, давлат ва хуқуқ асосларини янада такомиллаштиришда, жамиятда маънавий етуклик, илм-фан ривожида муҳим ўрин тутиши ва Амир Темур маънавий меросини ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги муҳим ўрни очиб берилди. Айниқса, анжуманга таклиф этилган Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминовнинг чиқиши конференция иштирокчиларининг ёдида қоладиган бўлди. Анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва Темурийлар тарихи давлат музейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум университетда олиб борилаётган илмий тадқиқот изланишларини янада такомиллаштиришда, Темурийлар тарихи давлат музейи миллий архиви материалари, ноёб илмий адабиётлардан фойланиш, ҳарбий таълимда қўллаш имкониятини яратиб беради. Шунингдек, конференцияда Миллий гвардия тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи ўқувчилари томонидан Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган чиқишлари ҳам тингланди. Конференция сўнгида университет раҳбарияти томонидан иштирокчиларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

795
Чоп этиш
Text to speech