Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси томонидан жорий йилнинг 6 апрель куни Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган “Амир Темур – буюк саркарда ва давлат арбоби” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Мазкур илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон Ресупбликаси Фанлар академияси Тарих институти ва “Темурийлар тарихи давлат музейи” етук мутахассислари, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессор-ўқитувчилари, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти офицерлари ўз маърузалари билан иштирок этишди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: «Адолат ҳар бир ишда ҳамроҳимиз ва дастуримиз бўлсин!» деган чуқур маъноли сўзлари ҳар биримиз учун ҳаётий эътиқодга айланиши зарур. Амир Темур сиймоси, юксак маънавий фазилати, ҳарбий жанги санъати, буюк саркарда ҳарбий меросини ўрганишда янги ёндашувлар каби мавзуларда қилинган маърузалар асосида бир қатор таклифлар илгари сурилди.
Жумладан,
Амир Темур ҳарбий тактикаси ва жанг санъатини курсантларга кенг қамровда етказиш мақсадида “Буюк саркардалар ҳарбий мероси” номли ўқув фанларини жорий этиш;
- Амир Темур ва буюк саркардаларимиз ҳарбий стратегиясини ҳарбий олий таълим муассасаларида чуқур ўрганиш;
- Амир Темур ҳарбий мероси ва ҳарбий ватанпарварлик фазилатлари доирасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;
- Амир Темурнинг ҳарбий саркардалари жангавор фаолияти юзасидан туркум рисолалар яратиш юзасидан таклифлар илгари сурилди.
Ушбу илмий-амалий конференция натижаларидан мамлакатимиз Олий таълим муассасаларининг илмий фаолиятида истиқболда фойдаланиб янги илмий изланишларни олиб бориш, ўқув-услубий фаолиятни такомиллаштиришда фойдаланилади. Конференция сўнгида университет раҳбарияти томонидан иштирок этган ҳамкорларга чуқур миннатдорчилик билдирилиб, конференциянинг амалий иштирокчилари бўлган мутахассисларга ташаккурномалар тақдим қилинди.