Қўриқлаш муҳандислик-техник таъминлаш кафедраси

“Қўриқлашни техник-муҳандислик таъминоти” кафедраси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтининг кадрлар чиқарувчи йетакчи кафедраларидан бири бўлиб, давлат таълим стандартларининг талабларига мувофиқ Институтда амалга ошириладиган “5710300-Aниқловчи ва қўриқловчи електрон тизимларни ташкил етиш ва фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислиги” бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий таълимнинг асосий таълим дастурларини ишлаб чиқади, ушбу бакалавриат таълим йўналиши ҳужжатларнинг ўқув-методик комплексини тузади, ихтисослик фанларини ўқитади ва мазкур бакалавриат таълим йўналиши курсантларнинг сифатли тайёргарлиги учун масъул ҳисобланади.

Тасдиқланган ўқув режа ва фан ўқув дастурларига мувофиқ кундузги таълим шакли бўйича кафедрага бириктирилган фанлардан ўқув жараёнини амалга ошириш;
таълим, илмий фаолият жараёнида интеллектуал, маданий ва маънавий ривожланишда шахснинг еҳтиёжларини қондириш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш;
кафедранинг профили бўйича фундаментал, илмий-амалий тадқиқотларни ва бошқа илмий-техник, тажриба-конструкторлик ишларини ташкил етиш ва ўтказиш;
асосий ва қўшимча таълим дастурлари бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил етиш ва ўтказиш.

Text to speech