"Ўзбекистон Республикаси Конституциясини биласизми?”

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясини биласизми?”

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар ва Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқлари кафедралари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Университет курсантлари ва талабалари ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини биласизми?” мавзусида кўрик-танлови мавзусида кўрик-танлови ўтказилди.
Кўрик-танлов Университет бошлиғининг Тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкил этиш бўйича ўринбосари полковник И.Махмудов томонидан очиб берилди. Унда Университетнинг курсантлари ва талабалари томонидан тайёрланган жами 6 та жамоа ўзаро беллашдилар.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан жамоаларга қўйилган баҳолар ҳисобланиб чиқилиб, натижалар эълон қилинди. Унга кўра, Махсус факультетнинг факультетнинг 3-курс талабаларидан тузилган “Адвокатлар” жамоаси 1-ўринни, 1-курс талабаларидан тузилган “Ҳуқуқшунослар” жамоаси 2-ўринни, 4-курсантлар батальонининг “Бобир издошлари” жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.
Университет раҳбарияти томонидан ғолиб жамоаларга диплом ва совғалар топширилди. Шунингдек, фаол иштирокчиларга эса Университет бошлиғининг ташаккурномаси тақдим этилди.

796
Чоп этиш
Text to speech