Бугун Жамоат хавфсизлиги университетида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий интизомни мустаҳкамлашнинг назарий ва амалий муаммолари” мавзусида Республика миқёсидаги илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Ҳарбий прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, ИИВ Қоровул қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизмати Aкадемияси, Қуролли Қучлар Aкадемияси,
ФВВ Aкадемияси, Мудофаа вазирлиги Чирчиқ ОТҚБЙ, Божхона институти, Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари, минтақавий марказлари, ихтисослаштирилган ўқув маркази, Темурбеклар лицейи ва мусиқа мактаби ҳарбий хизматчилари, профессор-ўқитувчилари, докторантлари, магистратура тингловчилари, мустақил изланувчилари, курсантлар ва талабалар, шунингдек оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.
Конференция жараёнида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
Ҳарбий интизом асослари ва ҳарбий хизматчиларда юксак интизомни шакллантириш усулларини такомиллаштириш.
Юксак ҳарбий интизомни шакллантиришдаги асосий омиллар таҳлили.
Ҳарбий интизомни мустаҳкамлашдаги шарт-шароитлар ва сабаблар таҳлили.
Ҳарбий қисм (бўлинма)лардаги ички тартиб ва кундалик режимнинг ҳарбий интизомни янада мустаҳкамлашдаги ўрни.
Юқори ҳарбий интизомни жорий этишда командирларнинг (бошлиқларнинг) ўрни ва ролини ошириш масалалари.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий интизомни мустаҳкамлашга оид амалдаги қонунчилик ҳолати.
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминланганлиги интизомни мустаҳкалашдаги таъсирига оид масалалар.
Рағбатлантириш ва интизомий таъзир чораларининг ҳарбий интизомни мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамияти.
Ҳарбий хизматчиларни интизомий жавобгарликка тортишнинг назарий ва амалий муаммоларини таҳлил қилиш.
Ҳарбий хизматчиларнинг интизомий жавобгарликка тортиш билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш.
Конференцияда маърузачилар иштирокчиларнинг саволларига жавоб бердилар ҳамда Конференция давомида билдирилган таклифлар ва илмий таҳлиллар асосида ишлаб чиқилган назарий хулосалар Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларида ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш бўйича қонунчилигини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш учун мутасадди ташкилотларга юборилди.