Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ўтказилган анжуманда …

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ўтказилган анжуманда Жамоат хавфсизлиги универ…

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023-йил 20-январь куни “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31-йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан республикамиз олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, иқтидорли ёшлари ва ёш олимлари иштирокида анжуман ташкил этилди. Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетидан профессор-ўқитувчилар, докторанти ва  иқтидорли курсантлари фаол иштирок этишди. Aнжуман иштирокчилари томонидан яратилган рационализаторлик ва ихтирочилик лойиҳалари ҳамда дастурий таъминот лойиҳалари мутахассис экспертлар томонидан юқори баҳоланди. Жамоат хавфсизлиги университетининг қуйидаги 3 нафар ҳарбий хизматчилари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Ёшлар Aкадемияси” аъзолигига қабул қилинди ҳамда эсдалик нишони ва қимматбаҳо совға билан тақдирландилар: Университет Олий таълимдан кейинги таълим факултети докторанти, капитан Мамбетшарипов Юсуп Рахатович; Университет Бакалаврият факултети 242-ўқув гуруҳи курсанти Мирвохидов Бекзод Миразиз ўғли; Университет Бакалаврият факултети 243-ўқув гуруҳи курсанти Бойқобилов Тохирбек Орипович. Шунингдек, қолган иштирокчилар фаол иштирок этганлиги учун, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ташаккурномалари билан тақдирландилар. Бу натижалар Университет иқтидорли курсантларининг илмий-тадқиқот йўналишида ўз устида мунтазам ишлашларининг яққол намунасидир. Университет Иқтидорли курсантлари томонидан 30 та рационализаторлик лойиҳалари тайёрланган, 258 та мақолалари “Иқтидорли курсантлар” илмий-амалий журналида мақолалари нашр этилган.

396
Чоп этиш
Text to speech