Замонавий таълим кафедра фаолиятининг асоси

Замонавий таълим кафедра фаолиятининг асоси

Жорий йилнинг 4 март санасида Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш кафедрасида 2022-2023 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги якунлари ҳамда иккинчи ярим йилликда белгиланган вазифаларга бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кафедранинг барча профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Р.Ходиев, Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими катта офицери, капитан Ф.Ражабов, Тарбиявий-мафкуравий ишларни ташкил этиш бўлими офицери, катта лейтенант А.Омоновлар иштирок этишди. Йиғилиш кафедра бошлиғи подполковник З.Алимардонов томонидан олиб борилди. Кафедра бошлиғи ўз чиқишида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ўқув ишларига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг кафедрада ўқув-услубий, илмий тадқиқот, маънавий-маърифий ҳамда мустақил тадқиқотчилар фаолияти мониторинги йўналишларда амалга оширилган ишлар юзасидан мазкур соҳаларга бириктирилган масъуллар томонидан таҳлилий ҳисоботларини тақдим этишди. Ҳисобот якунлари бўйича иккинчи ярим йиллик учун ўқув ишлари йўналишида машғулотларни энг самарали педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориш асосида сифатли таълимга эришиш, ўқув-услубий йўналишда янги авлод дарсликларини яратиш, очиқ, синов ва кўргазмали машғулотларни янада сифатли ташкиллаштириш,  илмий тадқиқот йўналишида Scopus ва Web of Science базасида индексланган журналларда мақолаларни кўпайтириш, профессор-ўқитувчиларнинг h-indexда даражаларини ошириш,  маънавий-маърифий йўналишда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда мустақил тадқиқотчилар фаолиятининг мониторинги самарадорлигини янада ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Йиғилиш якунида биринчи ярим йилликда намунали фаолият олиб борган профессор-ўқитувчилар Университет бошлиғининг ташаккурномаси билан тақдирланди ҳамда кафедранинг мазкур тажрибаси Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Р.Ходиев томонидан юқори баҳоланиб, уни Университет миқёсида оммалаштиришга доир таклифлар берилди.

242
Чоп этиш
Text to speech