Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси ҳарбий про…

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори генерал-майор Узоқ…

Ташриф давомида меҳмонлар Университет ўқув биноси, Ахборот-ресурс маркази, ўқув аудиториялари, Амалий кўникмалар маркази, Ўқув услубий ситуацион марказ, ошхона, Маънавият ва маърифат маркази, отлиқ кавалерия бўлинмалари фаолияти, шунингдек, курсантларнинг ўқиб яшаши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Танишув давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси ҳарбий  прокурори генерал-майор Узоқов Шуҳрат Шарапович иштирокида университет профессор-ўқитувчи ва курсантлари билан учрашув ўтказилиб, ўзаро фикр алмашилди.

Таъкидлаш жоизки,  университет жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишлари бўйича жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги учун ҳарбий дипломатия, юриспруденция, иқтисодиёт, шунингдек муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳалари бўйича Қуролли кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун юқори малакали кадрларни тайёрлайди.

Ҳозирги кунда университетда 43 нафар фан доктори (DSc), 90 нафар фан номзоди (PhD), 29 нафар профессор ва 103 нафар доцент ўз фаолиятларини амалга оширмоқдалар.

Келгусида Республика Ҳарбий прокуратурасида хизмат қилаётган ёш мутахассисларнинг билим ва малакасини оширишда университет ўқув-моддий базасидан фойдаланиш юзасидан ўзаро келишилди.

540
Чоп этиш
Text to speech