Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва меросини ўрганиш: замонавий тадқиқотлар ва ёндашувлар

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва меросини ўрганиш: замонавий тадқиқотлар ва ёндашувлар

Заҳириддин Муҳаммад Бобур деганда Ҳиндистонда 332 йил ҳукм сурган бобурийлар сулоласининг асосчиси, ўзбек адабиётининг йирик давлат арбоби, забардаст шоир, билимдон муаррих, олим, қудратли давлат арбоби, кўплаб музаффар юришларни амалга оширган жасур ва моҳир саркарда кўз ўнгимизда гавдаланади. Ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда, миллий қадриятларимизга эҳтиром, юрт тараққиётига даҳлдорлик ҳисси ва мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантиришда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ўзига хос ўрин тутади. Баркамол авлод тарбияси учун Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ аждодларимизнинг ҳаётий тажрибаси ҳамда ижодий меросини ўрганиш, уларнинг ибратли жиҳатларини ўзлаштириш олдимизда турган долзарб вазифалардандир. Шу муносабат билан 2023 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишлаб «Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва меросини ўрганиш: замонавий тадқиқотлар ва ёндашувлар» мавзусида халқаро илмий-амалий видеоконференция ўтказилди. Ушбу халқаро конференциянинг илмий аҳамияти шундаки, унда Туркия, Озарбайжон, Россия, Ҳиндистон, Покистон  каби давлатларнинг етук бобуршунос – тарихчи олимлари, шунингдек, юртимизнинг етакчи олий таълим ва олий ҳарбий таълим муассасалари олимлари, тадқиқотчилари, профессор-ўқитувчилари, талабалари, курсантлари ҳам ўз маърузалари ва илмий мақолалари билан фаол иштирок этишди. Ўйлаймизки, мунтазам ўтказилаётган бундай халқаро тадбирлар Бобур илмий меросини ўрганишда тажриба алмашиш, илмий тадқиқот ишларини олиб боришда катта аҳамият касб этади.

728
Чоп этиш
Text to speech