Янги Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тарихининг долзарб масалалари

Янги Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тарихининг долзарб масалалари

Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, юридик фанлар доктори, профессор Бобоев Ҳалимбой Бобоевичнинг 80 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тарихининг долзарб масалалари” мавзусидаги илмий анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб, илмий анжуманга ташриф буюрган меҳмонлар Жамоат хавфсизлиги университети Ҳарбий оркестри томонидан мусиқа садолари остида кутиб олинди.
Мазкур илмий анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси, Судьялар олий мактаби, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси, Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбирни дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи, ю.ф.д., профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, полковник Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович “Профессор Бобоев Ҳалимбой Бобоевичнинг ҳаёти ва илмий ижодий фаолияти” мавзусида кириш сўзи билан очиб берди.
Шундан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, юридик фанлари доктори, профессор, академик Саидов Акмал Холматович “Янги Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихига оид муҳим масалалар”, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, тарих фанлари доктори, профессор Бобобеков Ҳайдарбек Назирбекович “Ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганишнинг аҳамияти” мавзусида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши раиси Шерматов Эрмуҳаммад Шерматович “Бобоев Ҳалимбой Бобоевичнинг ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашга қўшган ҳиссаси” каби маърузалари билан иштирок этишди.

Шунингдек, тадбирда кўплаб профессор ҳамда олимлар иштирок этиб Устоз Ҳалимбой Бобоев ҳақида кўплаб қизиқарли ва келажак авлодга ўрнак бўладиган муҳим маълумотларни йиғилганларга тақдим этдилар.

Ҳулоса ўрнида айтадиган бўлсак, тарихда буюк инсонлар кўп бўлган дейишади. Аслида бундай буюк инсонлар орамизда ҳам талайгина. Фақат уларнинг буюклиги камтар ва самимийлигида, шогирларига бўлган муносабатида ва илф-фанга умрини баҳшида этганидадир. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарияти ва шахсий таркиби профессор Бобоев Ҳалимбой Бобоевични 80 ёшни қаршилагани муносабати билан самимий табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва янги зафарлар тилайди.

416
Чоп этиш
Text to speech