Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига тавсияномалар топширилди

Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига тавсияномалар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини олий таълим муассасаларига киришлари учун имтиёзли тавсияномалар топширилди. Тадбирда сўз олган Университет бошлиғининг ўринбосари ёшларнинг олдиндаги мақсадлари сари дадил қадам босишлари учун барча имкониятлар мавжудлигини айтиб, бунда улардан фақат илм эгаллаш талаб қилинаётганини алоҳида таъкидлади.

Ҳарбий хизматчиларнинг 19 нафар фарзандларига топширилаётган ушбу тавсияномалар келажакда Ватан равнақига ҳисса қўшишни мақсад қилган йигит-қизларнинг орзуларига қўшқанот бўлиши шубҳасиз. Ишончимиз комилки, келгуси йилларда бу кўрсаткич сони янада кўпаяди. Бунинг учун ҳарбий хизматчилардан ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш, касбий маҳоратларини намоён этиш, ўз хизмат мажбуриятларига астойдил ёндошган ҳолда хизмат қилиши талаб этилади.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватланаётганлиги ва яратиб берилган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирди. Тавсиянома олган ёшларимизга берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, ўз ота-оналарига муносиб фарзанд бўлишларини, келгусида мустақил ватанимизнинг порлоқ келажаги йўлида меҳнат қиладиган, мамлакатимиз равнақига ҳисса қўшадиган комил инсон бўлиб етишишларига умид билдиришди.

822
Чоп этиш
Text to speech