Жорий йилнинг 1-2 октябрь кунлари пойтахтимиздаги “INNO Texnopark” биносида илк бора NASA томонидан 2012-йилдан бери ўтказиб келинадиган Хакатон ўз ғолибларини аниқлади. Икки кун давомида Ўзбекистон ёшлари космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ўзларининг билим, салоҳият ва қобилиятларини синовдан ўтказишди. Лойиҳанинг асосий мақсади бу NASAнинг очиқ маълумотларидан фойдаланган ҳолда иштирокчилар космоснинг энг долзарб бўлган муаммоларини янгича ёндашув ва қараш билан ечим топишдан иборатдир. Бу орқали кенг жамоатчилик орасида фазовий билимларга бўлган қизиқишни орттиришдир.
Хакатон давомида жамоалар космик тадқиқотлар миссияларини тарғиб қилиш ва ердаги ҳаётни яхшилаш муаммоларини ҳал қилишда ўз қарашларини лойиҳалари орқали намоён этишди. Мусобақа натижаларига кўра, Хакатонда “SpaceY” ғолиб деб тан олинди. Жамоат хавфсизлиги университети докторанти капитан Мамбетшарипов Юсуп Рахатович “SpaceY” жамоаси бош дастурчиси (Mentor) сифатида қатнашди. Лойиҳа якунига кўра капитан Й.Р.Мамбетшарипов Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири томонидан 30.000.000 сўм миқдорида мукофот ҳамда Notebоок компьютер билан тақдирланди. Лойиҳа номи “EARTH DATA ANALYSIS” қурилмаси ишлаб чиқилиб, у NASA томонидан текширилиб фазода ўз фаолиятини бошлади. “TechnoWays” технологик ривожланиш марафони ҳар йили Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инновациялар Миллий офиси томонидан «InnoWeek.uz» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.
Уч кун давомида бўлиб ўтган марафоннинг финал босқичида ҳудудий босқичларда саралаб олинган 90 нафарга яқин иштирокчилар қаторида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги докторанти капитан Й.Р.Мамбетшарипов раҳбарлигида иқтидорли курсантлар Жумаев Диёр Обитжон ўғли ҳамда Ҳамидуллаев Aсадбек Икром ўғли ҳам ўз лойиҳалари тақдимоти билан фаол иштирок этдилар. Мазкур марафонда иштирокчилар учун технологик ривожланиш марафони доирасида тажрибали спикерлар томонидан маъруза ва тренинглар ташкил этилди.
Жамоат хавфсизлиги университети марафонни Республика босқичида муваффақиятли иштирок этди.