Тилга эътибор – элга эътибор

Тилга эътибор – элга эътибор

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Жамоат хавфсизлиги университети “Тилларни ўрганиш” кафедраси томонидан жорий йилнинг 19 октябрь куни “Тилга эътибор – элга эътибор” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Aнжуманни университет бошлиғининг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор, п/п-к М.М.Миракулов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда мазкур конференциянинг бугунги кундаги аҳамияти ва долзарблигини таъкидлаб ўтди. Тадбирда, шунингдек, ЎзДЖТУ, ЎзМУ, ФВВ Aкадемияси ва бошқа олий таълим муассасаларидан мутахассислар иштирок этишди. Анжуман давомида курсантлар томонидан ташкиллаштирилган бадиий қисм қатнашчиларда улкан таассурот қолдирди.

615
Чоп этиш
Text to speech