Университетда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш аксияси давом этмоқда

Университетда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш аксияси давом этмоқда

Юртимизда ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси дирасида мамлакатамиз бўйлаб турли ҳил мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш бўйича кенг кўламда амалий ишлар амалга оширирилмоқда ва бу жараён ҳозирда кенг қулоч ёзиб, умуммиллий ҳаракатга айланганлиги кишини қувонтиради.  Хусусан, бугун ушбу умуммиллий ҳаракатда соҳа вакилларининг ҳам муносиб ҳиссаси таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Шахсий хавфсизлик бошқармаси офицерлари ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарияти бошчилигида университет ҳудудида кўчат экиш маросими ўтказилди. Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда дарахтларнинг ўрни жуда катта бўлиб, фотосинтез жараёнида дарахтлар ажратадиган кислород тоза ҳаводан нафас олишимизни таъминлаб беради. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, дарахт экиш ҳар биримизнинг бурчимизга, кенг жамоатчиликнинг вазифасига айланиши лозим.

464
Чоп этиш
Text to speech