Жорий йилнинг 17 июль кунидан 26 август кунига қадар 20 нафар Миллий гвардия бўлинмаларидаги раҳбар кадр лавозимидаги офицерларини оператив-тактик бошқарув бўғинидаги офицерлар таркибини малака ошириш курслари ўқув режалари ва дастурлари машғулотлар 288 соат малакаларини оширди. Назарий ва амалий машғулотлар Университет кафедраларининг етакчи ўқитувчилари томонидан маъруза материаллари, илғор техника воситаларидан фойдаланган ҳолда олиб борилди. Айниқса, замонавий педагогик технологиялардан, яъни “ақлий ҳужум”, “кластер”, “бумеранг”, “веер” (елпиғич) ҳамда “Кeys-stady”, “SWOT” технологияларидан фойдаланиш юқори самара бермоқда. Ўқитувчиларнинг маъруза, амалий ва гуруҳ машғулотлари жараёнида интерфаол доскалардан ҳам кенг кўламда фойдаланиб келинди. 288 соатли ўқув дастури тўлиқ ўзлаштирилиб, асосий фанлар бўйича якуний назорат муваффақиятли топширилди. Миллий гвардия бўлинмаларидаги раҳбар кадр лавозимидаги офицерлари билан битирув тадбирлари ўтқазилди.