Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи томонидан тасдиқланган “Махсус факултети талабалари билан таништирув ҳафталиги режаси” га асосан жорий йилнинг 5-сентабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи ва университет бошлиғининг ўринбосарлари Махсус факультет талабалари билан Университетда учрашув ташкил этди. Учрашувда Университет бошлиғи, юридик фанлари доктори, профессор полковник М.Х.Рустамбаев Махсус факультет талабаларига Университетнинг ташкил этилиш тарихи ва университетда таълим тизимида амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, талабалар таълим олиши учун яратилган барча шарт шароитлар, университет профессор ва ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти 78 % етганлигини, профессор-ўқитувчилар томонидан дарсларни ўтиш тартиби ҳамда талабаларни таълим олишини қатъий назоратга олишини, шунингдек талабалар томонидан кийим кийиб юриш тартиби, иқтидорли талабаларни доимо қўллаб қуватлаш ҳамда фан олимпиадаси ва конкурсларда, кўрик танловларда талабалар фаол иштирок этиши лозимлиги борасида тушунтиришлар бериб ўтди. Тадбирда Университет бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник О.К.Турғунов, Университет бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник И.A.Махмудовлар сўзга чиқиб, талабаларга ўқиш ва таълим олиш жараёни ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди ҳамда амалга оширилаётган ислоҳатлар, талабаларни ички тартиб қоидалари ва одоб-ахлоқ талабларига риоя этиш лозимлиги ҳамда талабаларни ижтимоий ҳимоя соҳасида қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди. Шунингдек тадбирда талабалар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.