Университет курсанти “Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси” унвонига эга бўлди

Университет курсанти “Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси” унвонига эга бўлди

Республика Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази томонидан жорий йилнинг 27-28 январь кунлари Тошкент шаҳрида 12 та спорт турлари федерациялари ўртасида “Шарқ яккакурашлари маликаси” республика фестивали ўтказилди. Мазкур мусобақада Жамоат хавфсизлиги университети 4-курсантлар батальони 1-босқич курсанти Нажмутдинова Меҳрангиз Фаёз қизи 2 та йўналиш бўйича яъни: усулларнинг махсус техникаси ва усулларни кўргазмали намойиш этишларни профессионал даражада бажарди. Натижада, фаҳрли биринчи ўринни эгаллаб, “Шарқ яккакурашлари маликаси” танлови ғолибига айланди.
Шунингдек, ушбу тадбирда Университет тарихида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан Нажмутдинова Меҳрангиз Фаёз қизига Хапкидо спорт тури бўйича “Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси” унвони топширилди.

406
Чоп этиш
Text to speech