Дастлаб саф майдонида ёш аскарлар саф тортишди. Шундан сўнг саф майдонига Ўзбекистон Республикаси Давлати Байроғи ҳамда Миллий гвардия Байроғи тантанали равишда олиб кирилди.Тадбирда сўзга чиққан Университет бошлиғи полковник М.Рустамбаев қасамёд ҳар бир Ватан ҳимоячиси учун муқаддас эканлигини, унга содиқлик – берилган ваъдага вафо, ор-номусни ҳимоя қилиш каби ҳақиқий ватанпарварларга хос бўлган хусусиятлардан бири саналишини эътироф этди.Шундан кейин ёш аскарлар Ватанга ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматига кириш қасамёдларини қабул қилдилар.Тантанали тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев ёш аскарларни қасамёд қабул қилганликлари билан қутлади. Сўнгра ҳарбий оркестр садолари остида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилди. Шундан сўнг тадбир қатнашчиларига Университет курсантларидан иборат бўлган қурол гуруҳи томонидан сафона, “Қўл жанги”, “Махсус машқлар” ва жанг санъатининг бошқа турлари бўйича кўргазмали чиқишлар ҳамда “Алвон беретлар” бадиий жамоаси ва ёшлар томонидан тақдим этилган бадиий чиқишлар тадбир иштирокчиларига алоҳида завқ бағишлади.