(Офицерлик лавозимидаги ҳарбий хизматчилар 21.02.03 – “Ҳарбий ҳуқуқ, халқаро ҳуқуқнинг ҳарбий муаммолари”, 21.01.06 – “Ҳарбий таълим ва тарбия, жанговар тайёргарлик, кадрларни танлаш ва жойлаштириш, қўшинларни кундалик фаолиятини бошқариш (Қуролли Кучлар турлари, Қуролли Кучлар фронт орти, қўшин турлари ва махсус қисмлар бўйича)” ихтисосликлари бўйича):
1.Олий таълимдан кейинги таълим факультети докторантураси (ДСc) – 2 нафар.
2.Олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч докторантураси (ПҳД) – 2 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-май кунидаги 304-сон “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
1.Докторантура (ДСc) га номзодлар учун:
- билдирги;
- қисқача биографик маълумотнома (обектив маълумотнома);
- олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (ПҳД) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
- тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (ДСc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг лойиҳаси;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати (3 та илмий мақола, 2 та маъруза тезис), шунингдек уларнинг нусхалари.
- Б2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат**
2.Таянч докторантура (ПҳД) га номзодлар учун:
- билдирги;
- қисқача биографик маълумотнома (обектив маълумотнома);
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати (1 та илмий мақола, 2 та маъруза тезис), шунингдек уларнинг нусхалари.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
- Б2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат**
**Aсос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-май кунидаги ПҚ-5117-сон Қарорининг 6-банди 3-хатбоши “2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилсин”
Ҳужжатлар жорий йилнинг 15-сентабрь кунидан 15-октабрь кунига қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун:
+998 (98) 311-12-34;
+998 (99) 066-77-47;
ЖХУ@ехат.уз