Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни

Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни

Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга. Мустақиллик даврида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг асарларини юртимиз ва хорижий давлатларда тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-20-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида университет магистратура тингловчилари ва курсантлари билан “Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Давлат драма театри актрисаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Доно Бобохонова ва актёр Шукуржон Суфиевлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Давра суҳбати давомида  шоҳ ва шоир, саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур илмий меросининг миллий ва умуминсоний моҳияти, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги муҳим жиҳатлари,  ёш авлодни интеллектуал ва маънавий салоҳиятини оширишдаги аҳамияти ва уларни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари этиб тарбиялаш борасидаги улкан ўрни ва таъсири кенг ёритилди.

824
Чоп этиш
Text to speech