Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Жиноий-ҳуқуқий фанлар кафедраси профессорлари М.Усманова ҳамда Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси профессори М.Ахмедовалар томонидан Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган 22-сонли Меҳрибонлик уйида “Оилада хотин-қизларнинг ўрни, маънавий қиёфаси ва таълим олиш ҳуқуқи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Университет профессор-ўқитувчилари сўзга чиқиб, тарбияланувчи қизлар билан яқиндан суҳбатда бўлишди, уларнинг таълим олишлари, жамиятда хотин-қизларнинг ўрни, бугунги кунда республикамизда қизларнинг таълим олишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Давра суҳбатида Меҳрибонлик уйида тарбияланувчи қизлар ҳам фаол иштирок этишиб, ўзларининг қизиқтирган саволларига тўлиқ ва аниқ жавоб олишди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида таҳсил олиш ниятида бўлган қизлар учун бу ердаги шароитлар ва ўқишга кириш тартиб-таомиллари тушунтириб ўтилди.