Бугун 8-февраль куни буюк шоир ғазал мулкининг султони Мир Aлишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишланган Маънавий-Маърифий ва Маданий тадбир Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети сержантлар таркиби билан ташкил этилди. Тадбирда доцент, филология фанлари номзоди, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар уюшмаси, Республика Маънавият ва марифат маркази “Маърифат” тарғиботчилари аъзоси Тўлқин Ешбек иштирок этди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳарбий хизматчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, миллий анъана, қадрият ва қонунларимизга ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш.