Йил якунлари ўтказилди

Йил якунлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” кафедрасининг 2022 йил якунларига бағишланган таҳлилий ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда кафедранинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар йўналишларига ҳамда ижрочилик интизоми масалаларига масъуллар томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгуси йилда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ҳисобот беришди. Хусусан, 2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ўқув-услубий, илмий-тадқиқот масалалари ҳамда меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш масалалари юзасидан юборилган 2 та буйруқ, 2 та фармойиш, 12 та шошилинчнома ва кўрсатма, 4 та назорат варақаси, олий ва олий ҳарбий таълим муассасалари томонидан юборилган 30 дан ортиқ хатлар ижроси ўз вақтида таъминланганлиги, кафедрада бугунги кунга қадар билдирги билан мурожаат қилган 5 нафар мустақил изланувчининг тадқиқот ишлари дастлабки муҳокамадан ўтказилиб, тегишли тақризлар берилганлиги, кафедра профессор-ўқитувчилари 20 дан ортиқ тадқиқотчиларнинг илмий ишлари ҳимояларида тақризчи ва расмий оппонент сифатида иштирок этганлиги эътироф этилди. Бугунги кунда кафедрага бириктирилган 80 га яқин мустақил изланувчиларнинг мониторинги амалга оширилаётганлиги маълум қилинди.

2022 йил давомида кафедра жамоаси иштирокида “Ўзбекистон-24” телеканалида 1 марта, “Менинг юртим” телеканали орқали 2 марта, “Маданият ва маърифат” телеканали орқали 2 марта, “Тошкент” телеканали орқали 3 марта, “Ёшлар”, “Ўзбекистон-24” радиоканаллари орқали 5 марта, республика газета ва журналларида 21 марта чиқишлар амалга оширилганлиги таъкидланди. Кафедра жамоаси Университетнинг телеграмм мессенжерида ташкил этилган каналида ҳам фаол иштирок этиб, ўтган давр мобайнида каналда кафедра томонидан 65 марта чиқиш амалга оширилди Таълим-тарбия, педагогика ва психология мавзуларига бағишланган 10 дан ортиқ дайжест, Италия, АҚШ, Франция, Сингапур ва Англия каби ривожланган давлатлар таълим тизимига бағишланган маълумотлар эълон қилинди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда кафедрадаги мавжуд камчиликлар таҳлил этилиб, уларни бартараф этиш юзасидан келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди. Йиғилиш якунида илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлар, ижрочилик интизомини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган профессор-ўқитувчилар – Р.М.Махмудов, Н.И.Халилова, Д.Н.Арзикулов, Д.М.Маматкуловлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

772
Чоп этиш
Text to speech